Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонлик боксчилар Осиё чемпионати ғолиблари сафида

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмир йигит ва қизлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштихонлик Нигина Ўктамова ва Иқболжон Қудратов ҳам юқори натижа қайд этиб, терма жамоамизнинг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашига ҳисса қўшди.

–  Иккала спортчимиз ҳам шу вақтга қадар республика миқёсида ўтказилган мусобақаларда юқори натижаларга эришган, – дейди туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Асқар Жўраев.  – Нигина Ўктамова 2018 йилда 2003-2004 йилларда туғилган қизлар ўртасида Жиззах вилоятида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида 2- ўринни, Иқболжон Қудратов эса 2018 йилда Фарғона шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида 3-ўринни қўлга киритган эди. Мана, энди Осиё чемпионатида ўзларини кўрсатишди. Келажакда улар жаҳон чемпионатларида ҳам шундай натижаларни қайд этади. Бунинг учун барча зарур шароитларни яратиб берамиз.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.