Муроджон Аҳмадалиев   мексикалик рақибини нокаут қилиб, чемпионлик камари учун даъвогарга айланди

АҚШнинг Аризона штатида ўтказилган бокс кечасида Муроджон Аҳмадалиев Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилди.

12 раундлик жангда ўзбекистонлик боксчи (12-1, 8 КО) мексикалик 26 ёшли рақибини (26-0-1, 13 КО) 6-раундда икки марта нокдаунга учратди.

8-раундда ҳам нокдаун қайд этгач, ҳакам Аҳмадалиевнинг фойдасига техник нокаутни қайд этди. 

Шу тариқа, Муроджон навбатдаги ғалабасига эришиб, бой берган WBA ва IBF камарлари учун даъвогарга айланди.

Ўзбекистонлик боксчи Наое Иноуэ ва Марлон Тапалес жанги ғолибига қарши чемпионлик учун рингга кўтарилиш имкониятига эга бўлади.

- Бугунги ғалаба билан мен қайтдим. Янада кучли ва тезкор бўлиб қайтдим. Ким аслида чемпион эканини кўрсатишни истагандим. Ўша чемпион менман. Аввалги мағлубят мени янада кучли қилди. Камаримни қайтариб оламан. Исталган рақибга қарши жанг қилишга тайёрман. Камарлар меники. Шунчаки манзилни айтинг, рингга чиқаман, - деган Муроджон Аҳмадалиев жангдан сўнг.