Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом, Жомбой ва Ургут туманларида Uzmobile мобиль алоқа станциялари ўрнатилди

Uzmobile филиали Самарқанд вилоят ҳудудий боғламаси томонидан жорий йилнинг 20-26 август кунлари вилоятимизнинг Паст Дарғом тумани Илм МФЙ Илм қишлоғида, Бешбола МФЙда, Жомбой тумани Журрият ҚФЙ Нуш МФЙда, Ургут тумани Булоқбоши ҚФЙ Ғиждувон МФЙда ҳамда Жомбой тумани Олмазор ҚФЙ Олмазор МФЙ Еттиўғил қишлоғида таянч мобил алоқа база станциялари ўрнатилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда.

Ушбу таянч база станцияларининг ўрнатилиши ушбу ҳудудларда мобиль алоқа қамрови ва сифатининг ошишига ҳамда аҳолининг сифатли мобиль алоқадан фойдаланишларига замин яратади.