Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 100 та меҳмон-уйлар фаолият юритмоқда

Самарқанд туризм шаҳри. Йилдан-йилга сайёҳлар оқими кўпайиб, хизматлар сифатини яхшилашга, меҳмонхоналар фаолиятини йўлга қўйишга эҳтиёж ошиб бормоқда. Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги кунда Самарқанд вилоятида 880 ўринли 100 та меҳмон-уйлар фаолият юритмоқда. Йил бошида меҳмон-уйлар сони 23 та бўлиб, сайёҳларнинг меҳмон-уйларга бўлган талаби туфайли улар сони ошиб бормоқда. Чунки аксарият меҳмонларнинг ташрифдан мақсади шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларини кўриш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш билан бирга анъаналаримиз, урф-одатларимиз, маданиятимиз ва яшаш тарзимиз билан танишишдан иборат.

Меҳмон-уйлар эса айнан шу имкониятларни тақдим этади ҳамда Самарқанд брендини ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади. Шунингдек, йил якунигача яна 50 та меҳмон-уйлар очилиши режалаштирилган.