Самарқандлик тадбиркорлар Бошқирдистонда
Айни кунларда Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов бошчилигидаги делегация Бошқирдистон Республикасида бўлиб турибди.
Бугун Ж.Ўроқов ва вилоятимиз делегацияси Бошқирдистон савдо-саноат палатаси раиси Т.Хакимов, Қишлоқ хўжалиги вазири И.Фарахманов ҳамда бошқирдистонлик тадбиркорлар иштирокида саноат, ишлаб чиқариш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, экспорт қилиш масалаларида ўзаро келишувлар амалга оширди.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.