Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Элёр Носиров Самарқандга нима мақсадда келди?

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да халқимиз суйган санъаткорлар иштирокида “Юлдузлар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда театр ва кино актёрларидан Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гавҳар Зокирова, Саида Раметова, истеъдодли режиссёр ва актёрлар Ҳилол Насимов, Лола Элтоева, Тоҳир Саидов, Юнус Асқаровлар ижро этган роллари ва кадр ортидаги ўзлари билан боғлиқ қизиқарли воқеалар билан ўртоқлашди.

Шунингдек, кейинги пайтда кино ва театр соҳасидаги янгиликлар, яратилаётган саҳна кўринишлари халқимизга, айниқса, ёшларга манзур бўлаётгани айтиб ўтилди. Санъаткорлар ҳозирда ёш актёр ва режиссёрларнинг сони ошаётгани, улар томонидан саҳналаштирилаётган асарлар бугунги кун талаби асосида ёшларга етказилаётгани эътироф этилди.

Меҳмонлар Оқдарё, Жомбой, Самарқанд туманларида ҳам бўлиб, у ерда ташкил этилган маданий-маърифий тадбирларда иштирок этди. Бу учрашувлар санъатсевар ёшларимизда олам-олам таассурот қолдирди.

Элёр УЛУҒМУРОДОВ.