Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Умид ниҳоллари-2019” спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Самарқанд шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Умид ниҳоллари-2019” спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда спортнинг стол тенниси, баскетбол, стритбол, волейбол, гандбол, футбол, кураш,  шахмат, бадминтон, бадиий ва спорт гимнастикаси узоқ ва яқин масофага югуриш, баландликка ва узунликка сакраш бўйича йигит-қизлар ўзаро эстафеталарда беллашди.

Якунда Самарқанд шаҳри энг кўп медаль жамғариб, 219 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди. Ургут тумани жамоалари 183 очко билан иккинчи ўринга сазовор бўлган бўлса, 174 очко тўплаган Тайлоқ тумани ўқувчилари учинчи ўринга лойиқ кўрилди.