Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 22 апрель, №46) сонида ўқинг

Қарийб қирқ кундан буён карантин шароитида яшаяпмиз. Содда қилиб айтсак, коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган чилла ҳам якунига етмоқда. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳисобга олинган ҳолда карантин тадбирлари 10 майга қадар узайтирилди. Тўғри, кўп соҳа ва тармоқлар карантин шароитида ишлашга мослашди. Аммо ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш билан боғлиқ шундай тармоқлар борки, улар ишини масофадан туриб ёки онлайн бажариш имконсиз. Яна бир томони, ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз давом этиши керак. Бирор бир механизм, ускуна маълум муддат ишламай турса, уни яна ишга солиб, сифатли маҳсулот тайёрлаш учун вақт керак. Бу ишлаб чиқариш занжирига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Хўш, бу масала қандай ҳал этилади?

***

Пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиб, рўзғори учун керакли барча озиқ-овқат маҳсулотларни етиштириши муҳим аҳамиятга эга. Элимизнинг тўқчилиги, бозорларимиз ободлиги, даромадимиз мўмайлиги томорқадан қандай фойдаланишимизга боғлиқ. Бу борада Паст Дарғом туманидаги Истиқбол маҳалласи аҳолисининг ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланяпти. Бунинг сири нимада? Пайариқ туманида 3500 га яқин камбағал оила бор экан. Уларни камбағалликдан чиқариш, доимий даромад манбаига эга бўлиши учун туман ҳокимлиги, жамоатчилик томонидан зарур чоралар кўриляпти. Аммо улар оёқ остидаги имконият – томорқаларидан қандай фойдаланяпти? Туманнинг Шўртепа маҳалласида фойдаланилмай турган, лалми ердан 350 гектар майдон 500 нафардан ортиқ оилага имтиёзли кредит асосида ажратилгани сабаби нимада?

***

“Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, кам таъминланган оилага тасарруф этиш ҳуқуқисиз, бепул уйлар берилди. Тасодифан мана шундай иккита оила билан танишдим. Биринчи оилада эр-хотин, уч боласи билан яшайди. Эрнинг мунтазам ичиб, хотинини калтаклашидан аёл ойлаб шифохонада ётган, болалар Меҳрибонлик уйига топширилган вақтлар ҳам бўлган. Иккинчи оилада эр-хотин икки қизи билан истиқомат қилади. Қизларнинг бири юрак нуқсони билан туғилган. Бунга ҳам эрнинг мунтазам ичиб келиб, ҳомиладор хотинини дўппослаши сабаб бўлган. Аслида юқоридаги оилалар ўз-ўзидан камбағал бўлиб қолмаган. Оиланинг суянчиғи масъулиятини ҳис қилмайди. Мен ҳам уй-жой қилай, болаларимни боқиб, ўқитай, демайди. Бунинг устига кунора бўладиган жанжаллар туфайли рўзғорда барака йўқ. Ёлғиз аёлларнинг кўпчилиги ҳатто давлатдан ёрдам сўрашдан уялади. Аммо нега айрим эркаклар бундан ор қилмай қўйди?