Адлия идораси масъуллари фуқароларнинг муаммоларини ўрганмоқда
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Қурбонов Нарпай тумани Баркамол авлод маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Тадбир аввалида М.Қурбонов фуқароларга Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг моҳияти ҳақида тушунча берди. Шундан сўнг, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабулда иш ҳақини ундириш, пенсия тайинлаш, имтиёзлардан фойдаланиш, кадастр, соғлиқни сақлаш соҳаларида дуч келинаётган ҳуқуқий муаммолар юзасидан 15 та мурожаат эшитилиб, 3 таси жойида ҳал этилди.
Мурожаатчилар ичида фарзанд асраб олишда кўмак беришни сўраганлар ҳам бўлди. Масъуллар уларга ҳуқуқий маслаҳат берди.
М.Қурбонов айрим мурожаатлар юзасидан ҳолатни жойига чиққан ҳолда ўрганди.