Имом Бухорий зиёратгоҳига автобус қатнови йўлга қўйилди
Бир кунда уч марта шу йўналиш бўйича ҳаракатланувчи "Исузу" русумли автобус маҳаллий аҳоли учун хизмат қилади. 1 километр учун саксон беш сўмдан йўл ҳақи тўланади.
– Ушбу йўналишда йўловчи ташишга хизмат кўрсатадиган транспорт воситаларини босқичма-босқич кўпайтирамиз, – дейди агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарид Бурхонов. – Шунингдек, Самарқанд халқаро аэропортидан Ҳазрати Довуд ҳамда Имом Бухорий мажмуаларига автобус ва йўналишли такси қатновлари ташкил этилмоқда.
Абдужаббор ПЎЛАТОВ.