2018 йил 1 июлдан бошлаб томорқачига пенсия расмийлаштирилади

– Ўзбекистон Республика Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан эндиликда томорқасидан самарали фойдаланган сиз каби фуқаролар пенсия ёшига етгач, муаммога дуч келмайди. Чунки мазкур қарор ижросига кўра, 2018 йил 1 июлдан бошлаб деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўласа, уларнинг келажакда пенсия таъминоти мавжудлиги таъминланади.

Яна бир имконият шуки, 2018 йил 1 июлдан бошлаб фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланиши йўлга қўйилади.