Самарқандда "Ер соати" акцияси доирасида бир соат электр энергияси ўчирилди

25 март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан юртимизда “Ер соати” кунига бағишлаб ўтказилган махсус акцияда барча корхона-ташкилотларга бир соат давомида электр энергиясини ўчириши тавсия этилди.

Асосий мақсади табиий ресурсларни асраш, тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдан иборат бўлган мазкур акцияда вилоятимиздаги аксарият корхона ва ташкилотлар иштирок этди. Натижада улар томонидан атиги 60 дақиқа давом этган электр таъминотидаги ўчириш жараёнида 1,3 миллион кВт /соат электр энергияси иқтисод қилинди.