Ҳар бир ҳайдовчига 12 балл берилади, уларни сақлаб қолганлар рағбатлантирилади

Шунингдек, чет эл тажрибаларини ҳар томонлама ва атрофлича ўрганиб чиқиш ҳисобига балл тўплаб бориш тизимини жорий этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади. Мисол учун, ҳар йили ҳар бир ҳайдовчилик гувоҳномасига 12 балл берилади. Бу баллар ҳайдовчи томонидан содир этилган қоидабузарликлар турига қараб камайиб боради. Айтайлик, ҳайдовчи ўша 12 баллнинг ҳаммасини ишлатиб қўйса, яъни шунча баллик қоидабузарлик содир этса, у ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади. Балл тизимини қўллашда жарима баллари йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг оғирлик даражаларига қараб белгиланади. Энди масаланинг иккинчи томони шуки, агар ҳайдовчи жарима балларини ишлатмаса, яъни муайян вақт ичида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаса, қоидабузарлик содир этмаса, бундай ҳайдовчиларни рағбатлантириш механизмлари ҳам жорий этилади. Демак, фақатгина жазо бериш йўли билан эмас, балки рағбатлантириш йўли билан ҳам йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш тарғиб қилиб борилади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида Жамоатчилик кенгаши вазифалари нималардан иборат бўлади?
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Концепциясида қандай муҳим янгиликлар кутилмоқда?
Ва бошқа кўплаб саволларга жавобларни 14 июнда нашрдан чиққан “Зарафшон” газетасида ўқинг!
Ғолиб АБДУСАЛОМОВ