Булунғурдаги 23-мактабнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
![](https://static.zarnews.uz/crop/2/2/720__80_22f76e9a40b828fc09793fe427a4c561.jpg?img=self&v=1589101691)
Бундан ташқари, 2016-2017 йилларда туғруқ таътилида бўлган мактабнинг 5 нафар ўқитувчисига кредит ва бошқа тўловлар учун 22 млн. 728 минг 500 сўм ва иш ҳақи сифатида 26 млн. 517 минг 500 сўм, жами 49 млн. 246 минг сўм пул маблағлари ўқитувчилар шу вақтда ишламаган бўлсалар-да, уларнинг номларидан ведомостлар сохталаштирилиб, бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинган.
Булунғур туманидаги 23-умумтаълим мактаби мансабдор шахслари томонидан жами 52.998.000 сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани прокуратураси томонидан Ўз.Р ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.