Мудҳиш ЙТҲда автомашиналар ёниб кетди, қурбонлар бор (видео)

Кеча, 9 январ куни соат 23:17 да Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида “БМW” русумли ҳамда “Лаceтти” русумли автомашинлар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг оқибатида “БМW” русумли автоуловнинг мотор ва салон қисми ҳамда “Лаceтти” русумли автоуловнинг салон қисмида ёнғин содир бўлган.

Аянчлиси, мазкур ҳодисада 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 2 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.