Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

100 ёшдан ошган фуқароларга қўшимча пенсия тўланишини биласизми?

Қонунчиликка кўра, ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда қўшимча тўлов тўлаш белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур тўлов миқдори 223 минг сўмни ташкил этади.

Бунда:

- 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади;

- қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.