Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги экомарафонда 1000 нафардан зиёд ёшлар қатнашди

Бугун Самарқанд шаҳрида “Биз келажак учун жавобгармиз!” шиори остида ўтказилган “ARAL MARATHON” халқаро экологик марафонида минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Илк маротаба Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан ўтказилган экомарафонга Ислом Каримов ҳайкали олдидан старт берилди. Олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда мактаб ўқувчилари Регистон кўчаси ва Университет хиёбони бўйлаб вилоят мусиқали драма театри олдидаги маррагача ҳаракатланишди.

Маррага биринчи бўлиб етиб келган Паст дарғомлик Алишер Сафаров, пайариқлик Диёра Ризаевага марафон ташкилотчиларининг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, 2-, 3-ўринларини ёшлар ҳам тақдирланди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз: ушбу экомарафон жорий йилнинг 25 октябрь куни Нукус шаҳрида ўтказиладиган Орол конференцияси олдидин бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳридан старт олган экомарафоннинг сув солинган рамзий кубоги Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус бўйлаб Муйноққа етказилади.

Экомарафон анаъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиши режалаштирилган. Бу ташаббус бутун дунё ҳамжамияти эътиборини минтақадаги экологик муаммоларга қаратишга хизмат қилади.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.