Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

11 дона компьютерни ўғирлаган уч нафар йигит ушланди

Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Ёшлик маҳалласида истиқомат қилувчи, 1986 йилда туғилган Н.А. мурожаат қилиб, Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган “Колезей” компьютер хонасидан 11 дона компьютерларини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирди.

Ходимларнинг тезкор суриштирув ишлари натижасида жиноят “иссиқ изи”да фош этилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жиноят Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи, 1999 йил туғилган П.Д. ва маҳалладоши, 2000 йил туғилган С.С. ҳамда Бунёдкор маҳалласида яшовчи, 1996 йил туғилган, муқаддам судланган Р.Р. томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.