Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2030 йилгача 300 минг гектардан ортиқ майдонга сув тежовчи технологиялар жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясига асосан вилоятимизда келгуси 10 йилликда 309 минг гектардан ортиқ майдонда сув тежамкор технологиялар жорий этилади.

Таъкидлаш лозимки, вилоят бўйича 2019 йилгача 15,8 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган.

Энди белгиланган вақт давомида 23,8 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади (2019 йилгача 8,5 минг гектар), 14 минг 935 гектар майдон қайта фойдаланишга киритилади (2019 йилгача 11 минг 19 гектар), 24,4 минг гектар шўрланган майдон камайтирилади (2019 йилгача 6,8 минг гектар).  

Самарқанд вилоят сув хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати.