Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

22 ёшли келинчак эрининг юзига сирка сепиб жароҳат етказди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида оилавий жанжал юз берди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2019 йил 20 июль куни соат 20:00ларда Хончорбоғ МФЙда яшовчи 22 ёшли Ш.А. Обод турмуш МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал туфайли Оқдарё маҳалласида яшовчи 33 ёшли С.Б.нинг юзига қўлида бўлган елим идишдаги сирка кимёвий аралашмасини сепиб юборган.

Натижада С.Б. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ш.А. эса ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.