Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Адолат» СДП депутатликка номзодларнинг плакатларидаги техник хатоликлар бўйича баёнот берди

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши интернет тармоғида тарқалган плакатлардаги техник хатоликлар бўйича баёнот берди.

«Адолат» СДП йиллар давомида халқимиз ишончини қозонган, юксак билим ва малакага эга номзодларни барча даражадаги депутатлик ўринлари учун илгари сурмоқда. Аммо баъзи бир техник сабабларга кўра, сайловчиларни чалғитувчи хатолар ҳам ўтиб кетмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар кенгаши томонидан кўрсатилган Ёрқин Расулов ва Заурхан Алиев каби номзодларнинг тарғибот плакатларида юқоридаги каби техник камчиликлар кузатилди.

Бугунги кун ҳолати бўйича техник хатоларга эга бўлган плакатлар олиб ташланди ва эртанинг ўзидаёқ янги таҳрирдаги плакатлар жойлаштирилиши кўзда тутилган.

Бундай ҳолатлардаги техник хатоликларга ўз вақтида эътибор қаратган блогер ва сайловчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда мазкур ҳолатлардаги хато ва камчиликлар тўлақонли бартараф этилишини маълум қиламиз. Ўйлаймизки, бундай техник хатоликлар сайловчиларимизнинг «Адолат» СДПга бўлган ишончига таъсир қилмайди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ахборот хизмати.