Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аэропорт ва вокзалларда сайёҳлар учун планшет ижараси йўлга қўйилди

Ўзбекистон ҳудудидаги аэропорт, вокзал ва сайёҳлар гавжум масканларда хорижий мамлакатлар фуқаролари учун махсус планшетлар ижараси йўлга қўйилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

"Планшетлар аэропорт ва вокзалларнинг кутиш залларида сайёҳларнинг мурожаатларига кўра берилмоқда", - дейилган хабарда.

Ушбу планшетларга Ўзбекистонга саёҳат қилаётган туристлар учун зарур бўлган барча мобил иловалар юкланган.

2018 йилда Ўзбекистонга келган меҳмонлар қулайлиги учун аэропорт, вокзал ва сайёҳлар гавжум бўладиган жойларда махсус сим-карталар сотуви йўлга қўйилган эди. 

Роуминг хизмати муқобили сифатида ишлаб чиқарилган бу сим-картани фақат хорижий фуқаро паспорти билан харид қилиши мумкин.

Келгусида сайёҳларга телефон аппарати ва мобил роутер ижарага бериш хизмати ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.