Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Андижондаги раҳбарларни танқид қилган журналистни ўлдириш билан қўрқитишяпти…

Журналист Хуршид Далиев Андижон раҳбарларини танқид остига олгач, исми-шарифини сир тутган кимса уни ўлдириш билан қўрқита бошлади. Бу қўрқитишларни у ҳам телефон қўнғироғи, ҳам СМС хабар орқали амалга оширмоқда. Далиевнинг ўзи тан олиб айтишича, бу қўрқитишлар 13 августдан бери тўхтагани йўқ. Журналист республика бош прокуратурасига ҳимоя сўраб мурожаат этган. Бош прокуратура ишни Наманган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларига ўтказган. Аммо Намангандаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ҳануз ҳимоя қилишга шошилишмаяпти экан. Чунки у кимсанинг исми-шарифи сир тутилган бўлса-да, телефон рақами бор. Рақам орқали аллақачон уни топиб жазога тортиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган. Журналист эса ўзи ва оиласининг ҳаёти учун қаттиқ қайғураётганлиги баён қилинган.