Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ангрен дарёсига тушиб кетган отлар қутқариб қолинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, кеча ташкилотнинг “Ангрен” навбатчилик масканига Ангрен шаҳар Жигаристон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат қилган.

Фуқаро ўзига қарашли бўлган бир жуфт отлари йўқолиб қолиб, Ангрен дарёси ичидан топилганлиги, аммо уларни чиқариб олишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли бошқарма томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Мурожаат юзасидан “Ангрен” навбатчилик масканидан М.Акбаров бошчилигида 3 нафар қутқарувчилар, Ангрен шаҳар ветеринария хизмати ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган. Қисқа вақт мобайнида қутқарувчилар махсус қутқарув анжомлари ёрдамида отни дарёдан олиб чиқиб, фуқаронинг мулки бўлган жониворнинг ҳаётини сақлаб қолишди.