Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари қўшма мажлиси ўтказилмоқда

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Йўлдошевнинг хабар беришича, айни пайтда Туркиянинг Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонларининг Савдо-иқтисодий халқаро алоқалари бешинчи қўшма мажлиси ўтказилмоқда.

Тадбир қатнашчиларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.Ғаниев табриклаб, анжуман ишига муваффақият тилади.

Мажлиснинг дастлабки кунида “Янги Ўзбекистон” ва “Янги Туркия” журналларининг тақдимоти бўлиб ўтди.