Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШда олиб қочилган полиция автомобили иштирокидаги автоҳалокат натижасида икки ёш бола ҳалок бўлди

АҚШда олиб қочилган полиция автомашинаси иштирокида содир бўлган автоҳалокат натижасида икки нафар ёш бола ҳалок бўлди ва камида ўн киши жабрланди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, кўнгилсиз ҳодиса Огайо штатининг Дейтон шаҳрида, Dayton Metro Library кутубхонаси биноларининг бири ёнида содир бўлган. 

Таъкидланишича, жабрланганлар орасида камида етти нафари ёш болалар. Дастлабки маълумотларга қараганда, уч нафар жабрланганларнинг аҳволи ўта оғир, шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда. Полиция автомобилини олиб қочишда гумон қилинаётган шахс ҳам касалхонага ётқизилган.

“Мен даҳшатга тушиб қолдим. Автомобиль қисмлари кўча бўйлаб сочилиб кетди”, - воқеа гувоҳларидан бири сўзлаб берди.

Айни дамда воқеа жойида ҳуқуқ ҳимоячилари иш олиб боришмоқда, содир бўлган воқеани барча ҳолатлари ўрганилмоқда.