Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Асосий мақсад – сотувчи ва харидор муносабатларига путур етказмаслик

Жорий йилнинг 16 март куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри, Буюк Ипак йўли кўчаси (халқ орасида “Микрорайон” номи билан машҳур), 1-уйда жойлашган улгуржи ун дўкони олдида кўплаб харидорлар тўплангани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳ вазиятни ўрганиш мақсадида “Борон гроуп” масъулияти чекланган жамиятига тегишли ун дўконида бўлиб, ҳолат билан батафсил танишди.

- Ун маҳсулотларини ўз нархида сотяпмиз, истеъмолчилар манфаатини таъминлашга алоҳида эътибор беряпмиз, – дейди дўкон сотувчиси Хуршид Боронов. – Савдо-сотиқ муносабатларини тўғри йўлга қўйиш, ўзаро ҳисоб-китоб жараёнида хатоликларнинг олдини олиш мақсадида навбат билан беш нафар харидорни савдо залига киритган ҳолда хизмат кўрсатаяпмиз. Харидорларнинг гавжум бўлиши билан савдодаги айрим маҳсулотларнинг йўқолиши кузатилди. Навбат асосида хизмат кўрсатилаётгани туфайли дўкон ташқарисида одамлар тўпланиб қолмоқда. Ҳар икки томон – сотувчи ва харидор муносабатларига путур етказмаслик, савдо маданиятига риоя этиш мақсадида шундай иш тутаяпмиз.

Бу ердаги юртдошларимиз билан суҳбатлашганимизда ҳам улар нарх-навонинг ошмаганини таъкидлашди. Айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик учун ҳар бир туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, вилоят давлат солиқ бошқармасида нархларнинг ўзгариши устидан назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.