Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Автокредитни онлайн тарзда, уйдан туриб расмийлаштиринг

UzAuto Motors компанияси Инфинбанк билан ҳамкорликда харидорларга автокредитни онлайн режимда расмийлаштиришни таклиф қилади.

Ўзбекистонда илк бор сизда автомобиль хариди учун кредитни Инфинбанкнинг мобил иловаси орқали, банкка бормасдан расмийлаштириш имкони пайдо бўлди.

Кредит ставкаси дастлабки бадал пулига боғлиқ — бошланғич пулингиз қанча кўп бўлса, кредит бўйича фоиз ставкангиз шунча кам бўлади.

Кредитлар “Spark”, “Nexia”, “Lacetti”, “Tracker”, “Malibu”, шунингдек “Trailblazer” автомобилларини харид қилиш учун тақдим этилади.

35 фоиз бошланғич тўловни амалга оширган тақдирингизда фоиз ставкаси қуйидаги автомобиллар учун 23,9 фоизни ташкил қилади:

- Spark 3 позиция АТ — муддати 24 ой

- Nexia 3 позиция АТ— муддати 24 ой

- Lacetti 1 позиция — муддати 30 ой

- Lacetti 1 позиция с ГБО — муддати 30 ой

- Trailblazer — муддати 36 ой

- Tracker MT/AT ва Malibu 1,5 автомобиллари учун бошланғич тўлов 25 фоиз, кредит муддати 36 ой.

50 фоизгача бошланғич тўлов амалга оширилган тақдирда қуйидаги автомобиллар учун фоиз ставкаси йиллик 18 фоизни ташкил қилади, кредитлаш муддати 24 ой:

- Spark 3 позиция АТ — бошланғич тўлов 50%

- Nexia 3 позиция АТ— бошланғич тўлов 50%

- Lacetti 1 позиция — бошланғич тўлов 50%

- Lacetti 1 позиция с ГБО — бошланғич тўлов 50%

- Trailblazer — бошланғич тўлов 50%

- Tracker MT/AT ва Malibu автомобиллари учун бошланғич тўлов 40% ташкил қилади.

Батафсил маълумотни InfinBank мобил иловаси ҳамда (71) 202-50-60 рақамлари орқали олишингиз мумкин.