Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Автомашинани олиб қочган тўрт нафар ёш йигит ЙТҲга учради

2020 йилнинг 12 март куни соат 00:00 да Тошкент вилоятида 19 ёшли Б.У. жиноий шериклари - 17 ёшли Д.П., 16 ёшли А.А. ва 15 ёшли А.Р.лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Ангрен шаҳрида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасига келиб қоровул - 47 ёшли Х.И.га қараб туриш учун қолдириб кетилган, 50 ёшли Х.Ш.га тегишли “Nexia” русумли автомашинанинг калитини қоровулдан яширин равишда ўғирлаб автомашинани олиб қочган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Аммо Б.У. Ангрен шаҳар, Бирлик кўчасида машина бошқарувини йўқотиб, йўл чеккасида жойлашган деворга бориб урган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекисон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, автомашина олиб қочувчилар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.