Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аввал ҳам Ўзбекистонда карантин жорий этилганми?

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда Ўзбекистон Республикасида авваллари ҳам карантин тадбирлари ўтказилганми? Агар ўтказилган бўлса, қачон ва унда қандай касаллик тарқаган эди? саволларига жавоб берилди.

– Ҳа бўлган, фақат 1966 йилда, собиқ иттифоқ даврида Қорақалпоғистон Республикасида вабо касаллиги тарқалганлиги учун карантин ўрнатилган, – деди Нурмат Отабеков. – Ўзбекистонлик тиббиёт соҳасидаги катта-катта олимлар саъй-ҳаракати билан вабо касаллигининг республика бўйича кенг тарқалиб кетишига йўл қўйилмаган.