Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бизнес янада яхшиланади, тадбиркорлик қўллаб-қувватланади

Президентимизнинг 2019 йил 20 ноябрда “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди. Мазкур қарор асосида вилоят ҳокимининг ҳам қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, шу жумладан, объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланиши ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Бошқарма, идора, ташкилот раҳбарлари ҳамда шаҳар, туманлар ҳокимлари Конституциянинг 53-моддаси ҳамда “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун талабларига сўзсиз риоя қилишлари шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.