Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

БМТнинг 500 нафардан ортиқ ходими коронавирус инфекцияси билан касалланган

Улардан 50 нафарга яқини БМТнинг бош қароргоҳи Женевада. Бу ҳақда БМТнинг Женевадаги Бош офиси бош директори Татьяна Валовая маълум қилди.

“Дунё бўйлаб 500 одам, Женевада 50 нафарга яқин ходимда коронавирус ҳолати қайд этилган. Бизда Женевадаги бош қароргоҳда дастлаб саккизта ҳолат эди. Барча ҳолатлар ўрта оғир даражали баҳоланганди. Афсуски, бир қатор ҳалқаро ташкилотларда қурбонлар бўлди. Бироқ вазиятдан келиб чиқиб, ходимларимизни ҳимоя қилиш учун барча зарурий чора-тадбирларни қўлладик”, деди Валовая.

У шунингдек, зарурий чора-тадбирларни қўллаган ва хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда Миллатлар Саройи июнь ойидан бошлаб ходимларни яна ўз сафларига қайтаришга тайёр эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, БМТ бош қароргоҳида жонли мулоқот тадбирлари ҳам қайта тикланади.