Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Бобур” ММТП вилоятимизда биринчи бўлиб пахта режасини бажарди

Паст Дарғом туманидаги “Бобур” муқобил машина трактор парки фермерлари  вилоятимизда биринчилардан давлатга пахта сотиш шартнома режасини бажарди.

Мазкур ҳудуддаги фермер хўжаликлари аъзолари 234 гектар майдонга “Омад” навли ғўза парваришлаб, қабул масканларига 689 тонна хомашё етказиш мажбуриятини олишганди. Бугун ушбу мажбурият 107 фоизга бажарилди ва умумий ҳосилдорлик гектарига 30 центнерни ташкил этди.

Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ.