Бош прокурор видеоконференция алоқа орқали фуқароларни қабул қилди
- 01.11.2019 21:36
- 102
- Жамият
Prokuratura.uz маълумотига кўра, бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев видеоконференция алоқа орқали фуқароларни қабул қилган.
Қабулда 18 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг 8 таси суд масалаларига, 5 таси прокуратура ва 2 таси ички ишлар органлари тергови ва терговга қадар текширувига, 3 таси ижтимоий-иқтисодий соҳадаги бошқа масалалаларга оид.
Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.
Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш Бош прокуратурада Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги энг йирик аэропортлар
- Кеча, 22:19
- Ўқинг, қизиқ!
Замонавий мода миллийликка таъсир қиладими?
- Кеча, 08:30
- Жамият
Ўлим машиналарини тўхтатган ўзбек арслони
- 10/05, 16:40
- Мутолаа