Ҳокимларнинг 110 та қарори бекор қилинган
2021 йилнинг иккинчи ярмида прокурорлар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 391 гектар ер, 53,5 миллиард сўм кредит, 2,7 миллиард сўм иш ҳақи, 18 тонна уруғлик чигит, 10,3 тонна минерал ўғит, 43 тонна нефть маҳсулотлари, 46 миллион сўмлик эҳтиёт қисмлар ва 18 дона техника олинишида амалий ёрдам кўрсатилган.
Назорат тадбирларида 41 тонна нефть маҳсулотлари, 500 килограмм минерал ўғит, 55 миллион сўмлик бюджет ва 250 миллион сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланиб, қонуний чоралар кўрилган.
Ўтказилган хатловларда 1092 гектар экин майдони ноқонуний ажратилгани, 243 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани, 103 гектар ерда бинолар ноқонуний қурилгани аниқланган.
Ҳокимларнинг 1092 гектар ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қонунга зид 110 та қарорлари бекор қилинди. Экин майдонларида ноқонуний қурилган 155 дан ортиқ объект буздирилди, 57 минг гектар ер давлат захирасига қайтарилди.
Қонунни бузган 51 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, ерни талон-торож қилиш билан боғлиқ 55 та жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.
Талон-торожга йўл қўйилмайди
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши аҳволи ўрганилганда, Самарқанд шаҳар ва Каттақўрғон туманида 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Умуман, 11 ҳолатда 1 миллиард 772 миллион сўм иш ҳақи талон-торож қилингани, ҳисоботларга 580 дан ортиқ иш ўрни қўшиб ёзилгани аниқланиб, қатъий чоралар кўрилган.
Қонунбузарликлар учун чора қўллаш муҳим, албатта. Шу билан бирга, уларнинг туб сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Шу боис ўтказган барча назорат тадбирларида тизимли камчилик ва қонунбузарликларни бартараф этиш ҳақида 1574 та тақдимнома киритилиб, 2920 та протест келтирилган. Жами 4282 нафар мансабдор шахс маъмурий ҳамда интизомий жавобгарликка тортилиб, фуқаролар манфаатларини кўзлаб, судларга 48 миллиард 300 миллион сўмни ундириш тўғрисида 1526 та даъво ариза киритилган. Қўпол қонун бузилиши ҳолати юзасидан 299 та жиноят иши қўзғатилган ва 4896 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.