Бу йил қанча картошка етиштирилди?
- 09.11.2020 16:20
- 115
- Иқтисодиёт

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 2 432,7 минг тонна картошка етиштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 101,6 фоизни ташкил қилди.
Етиштирилган картошкани бошқа тоифадаги хўжаликлар билан таққослаганда юқори кўрсаткич 2 096,1 минг тонна ёки умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 86,2 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилди.
Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича ўтган йилга нисбатан фермер хўжаликларида 4,2 фоиз, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида 1 фоиз ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 34,8 фоиз ўсиш қайд этилди.
Картошка ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг энг юқори улушига эга ҳудудлар:
Самарқанд вилояти - 21,1 %
Сурхондарё вилояти - 11,8 %
Тошкент вилояти - 10,9 %
Фарғона вилояти - 9,9 %
Андижон вилояти - 9,4 %
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Снайпер (ҳикоя)
- Кеча, 09:00
- Мутолаа
Каттақўрғонда яна қулупнай пишди
- Кеча, 08:51
- Қишлоқ хўжалиги
Ибратли воқеа: Эҳсон
- Кеча, 07:57
- Мутолаа
Севги сабабли таълимдан воз кечиш керакми?
- 11/10, 16:49
- Жамият