Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Путин россияликлар билан эфир орқали 17-марта бевосита мулоқот ўтказмоқда

Владимир Путин билан бевосита мулоқот трансляцияси Москва вақти билан 12:00 да бошланади.

Трансляцияни "Россия 1", "Россия 24", Биринчи, НТВ, ОТ телеканаллари, "Мир", радиостанцияси "Маяк", "Вести ФМ" и "Радио Россия" радиоканаллари, шунингдек Вести.Ru сайти ёритади.

Путин бугун россияликлар саволларига бевосита мулоқот орқали 17-марта жавоб беради. Бевосита мулоқот, 2001 йилдан буён йилда бир ўтказиб келинади. Владимир Путин ушбу бевосита мулоқотни шу пайтгача 13 марта президент сифатида, 4 марта бош вазир сифатида ўтказган.

Путиннинг матбуот котиби берган маълумотларга кўра бевосита мулоқот илк ўтказилган 2001 йилда Путинга аҳолидан 400 мингдан ошиқ мурожаат ва саволлар йўлланган. Охирги йилларга келиб мурожат ва саволлар миқдори ошди ва энди аҳоли томонидан Путинга 2.5-2.8 миллионта турли савол ва мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бевосита мулоқот одатда 3-4 соат давом этади. 2013 йилда у энг узоқ, 4 соату 47 дақиқа давом этган.

Йўлланаётган мурожаат ва саволлардан шу нарса аниқ бўляптики, россияликларни энг кўп уй-жой, тиббий ёрдам, экология, йўлларнинг сифатсизлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари қизиқтирмоқда. Аҳоли турли масалада ўз таклифларини ҳам бермоқда.