Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Самарқанд шаҳрида 589 нафар меҳмон кутиб олинади

Самарқанд темир йўл вокзалида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали ва унинг доирасидаги тадбирларда иштирок этувчи меҳмонларни кутиб олиш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун 25 август куни “Самарқанд” халқаро аэропорти ва  темир йўл вокзали орқали Туркия, Миср, Голландия, Бангладеш ҳамда Аргентина, Ироқ, Афғонистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва Эрон давлатларининг мусиқий жамоалари ва бошқа иштирокчилардан иборат жами 589 нафар меҳмонни кутиб олиш режалаштирилган. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.