Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Captiva” ва трактор тўқнашуви оқибатида 13 ёшли ўсмир ҳалок бўлди

2020 йил 3 май куни соат 16:30 да Қумқўрғон тумани Арслонбойли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-596 автомобиль йўлининг 4-километрида 73 ёшли фуқаро Б.Ш. “Captiva” русумли автоулови билан ҳаракатланиб келаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган 34 ёшли фуқаро А.Ж. бошқарувидаги “Т-28” русумли Трактор йўлига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Оқибатда "Т-28” русумли трактор йўловчиси - вояга етмаган 7-синф ўқувчиси, 13 ёшли Ш.Ж. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 7 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.