Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат хизматлари марказларида “cash payment” технологияси жорий этилди

Миллий олий таълим муассасаларига қабул тугашига бор йўғи 3 кун қолди.

Жорий йилда абитуриентлар сони кескин ошгани сабабли, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида навбатлар юзага чиқаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқала бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги муаммони ечимини топиш учун Давлат хизматлари марказларини 24 соатлик иш режимига ўтказди. Яъни, эндиликда абитуриентлар ҳужжатларини белгиланган ОТМларга топшириш учун исталган вақтда мурожаат этиш имконига эга. Мазкур қадам абитуриентларга анча қулайлик яратди.

Рақамлар ҳам бунинг яққол исботидир. Мисол учун, 11 июль куни соат 20.00 дан 12 июль 08:00 га қадар мамлакатимиз барча ДХМлари орқали бўйича 1 000 га яқин абитуриент белгиланган ОТМ имтиҳонларига кириш учун рўйхатдан ўтди.

Умуман олганда эса, бугунги кунга қадар 73 501 нафар абитуриент ОТМга ҳужжатларини бизнинг Марказлар орқали топширишган. Уларнинг 41 646 нафари 2019 йил битирувчилари.

ДХМлар 24 соат ишлагани билан аввалги йиллар битирувчилари тўловларни қаерга қилсин, деган савол туғилиши табиий.

Биз бунинг ечимини ҳам топдик! Эндиликда барча Давлат хизматлари марказларида “cash payment” технологияси жорий этилган. Бу эса нақд тўловларни амалга ошириш учун кассага мурожаат қилмасдан, Марказ ходимининг ўзига тўлаш имконини яратади.