Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Депутатга Самарқанд шаҳрининг олти маҳалласи бўйича 30 дан ортиқ мурожаат тушди

Тинчлик маҳалласи раиси Насиба Давронова чиқиндихона қуриш учун рухсат олишда амалий кўмак сўради.

Юлдуз маҳалласи оқсоқоли Яқуб Яқубов кўп қаватли уйларда яшовчилар фуқаролар учун куз-қиш мавсумида маърака-мамаросимларни ўтказадиган бино, нуронийлар дам оладиган маданий-маърифий маскан йўқлигидан арз қилди.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши депутати Рустам Қаршибоев томонидан шаҳарнинг Боғишифо, Садаф, Тинчлик, Қарши йўли, Юлдуз ва Истиқлол маҳаллалари аҳолиси учун уюштирган сайёр қабулда юқоридаги каби масалалар назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга сўровнома чиқариладиган бўлди.

Қабул жараёнида аҳолидан ичимлик суви, канализация муаммолари, электр энергияси бўйича нореал қарздорлик ва бошқа масалалар юзасидан 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА.