Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёдаги энг ёш давлатлар ҳақида биласизми?

XX асрда Ер юзида ҳам, одамлар онгида ва ақл-идрокида ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Айниқса, II Жаҳон урушидан кейин Ер юзидаги жуда кўплаб халқлар, элатлар мустамлака зулмидан қутилиб мустақил бўлдилар. Дунё харитасида янгидан-янги давлатлар пайдо бўлди.

Айниқса, СССР ва унинг Шарқий Европадаги иттифоқчиси Югославия Социалистик Федератив Республикаси(ЮСФР) парчаланиб кетиши ортидан Ер юзида бирданига 20 дан ортиқ янги ва ёш мустақил давлатлар пайдо бўлди.

Дунё харитасида янги давлатларнинг пайдо бўлиши шундан кейин ҳам ҳанузгача тўхтагани йўқ. Соҳа мутахассисларининг тахминига кўра жараён яна давом этаверади ва келажакда турли сабаблар туфайли ҳали яна ёш мустақил давлатлар пайдо бўлаверади.

Қўйида, Ер шари харитасида энг охирги бўлиб пайдо бўлган ёш давлатлар рўйхати.

Марҳамат, улар ҳақида сиз ҳам билиб қўйинг.

  1. Жанубий Судан

2011 йилда мустақил бўлди.

Жанубий Судан мустақил бўлгунча Судан таркибида эди. Бу ҳудудда узоқ йиллар фуқаролар уруши ва марказий ҳокимиятга қарши сепаратистик ҳаракат давом этди. Судан ҳукумати охир-оқибат Жанубий Суданни ажратиб юборди. Сепаратистлар ўз мақсадига етиб, мустақил бўлганига қарамай, бу ҳудуд ҳануз нотинч бўлиб қолаяпти.

  1. Косово

2008 йилда мустақил бўлди.

Косово аҳолисини этник мусулмон албанлар ташкил этади. Бу ҳудуд  узоқ йиллар Сербия қўл остида бўлган ва охир-оқибат қуролли тўқнашувлар ортидан ўз мустақиллигини эълон қилди. Косово ҳозирча БМТга аъзо эмас. Унинг мустақиллигини дунёнинг 120дан ошиқ давлат тан олган

  1. Черногория

2006 йилда мустақил бўлган.

1992 йилда Югославия парчалиб кетиб, унинг таркибида бўлган иттифоқдош республикалар ўз мустақилликларини эълон қилдилар. Иттифоқдош республикалардан бири бўлган Черногория ўшанда Сербия билан биргаликда Югославия таркибида қолди.  2006 йилда Сербия билан келишиб, ҳар иккаласи алоҳида давлатларга айланишди.

  1. Сербия

2006 йилда мустақил бўлган.

  1. Шарқий Тимор

2002 йилда мустақил бўлган.

Шарқий Тимор 2002 йилгача Индонезия таркибида эди. Узоқ йиллар давомида мустақиллик учун курашдан сўнг, охир-оқибат Индонезия халқаро ташкилотлар босими остида бу ҳудудни мустақил бўлишига рози бўлди.

Бугунги кунда Тимор оролининг ғарбий қисми Индонезия таркибида, шарқий қисми Шарқий Тимор номи билан алоҳида мустақил давлат ҳисобланади.

  1. Палау

1994 йилда мустақил бўлган.

Микронезия таркибида бўлган Палау 1993 йилда референдум ўтказиб, 1994 йилда мустақил бўлди.

  1. Эритрея

1993 йилда мустақил бўлган.

Эритрея 1993 йилгача Эфиопиянинг бир вилояти эди. Бу ерда ҳам узоқ йиллар мустақиллик учун қуролли кураш бўлди. Охир-оқибат Эфиопия Эритреянинг мустақил бўлиб чиқишига рози бўлди.

  1. Чехия

1993 йилда мустақил бўлган.

1993 йилгача бу давлат Словакия билан биргаликда Чехословакия иттифоқи таркибида эди. 1993 йилда ҳар икки давлат тинч музокаралар йўли билан иккига ажралиш ҳақида келишдилар ва Европада Чехословакия ўрнида иккита мустақил давлат пайдо бўлди.

  1. Словакия

1993 йилда мустақил бўлган.

Интернет материаллари

асосида тайёрланди.