Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эълон: Божхона институти божхона иши ва юриспруденция таълим йўналишлари бўйича қабул эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона институти 2020-2021 ўқув йили учун божхона иши ва юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналишлари бўйича қабул эълон қилади.

Божхона институти божхона иши ва юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) соҳасида кадрларнинг базавий касб тайёргарлигини амалга оширади. Божхона институтига ўрта ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлган:

- 17 ёшдан 21 ёшгача (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар), шу жумладан, 21 ёшда бўлган ҳарбий хизматни ўтамаган;

- 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган (шу жумладан 25 ёшда бўлган) ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинадилар.

Номзодларнинг бўйи - ўғил болалар 165 сантиметрдан (қиз болалар учун 160 сантиметр) паст бўлмаслиги талаб этилади.

Номзодлар ўзбек, рус ва чет тилларини билишлари тавсия этилади.

Номзодлар фуқаролик паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, ўқиганлик тўғрисида маълумотнома, рейтинг дафтарчасининг асл нусхаси ёки ксеронусхасини, ишлаётган бўлса, иш жойидан маълумотнома ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатни шахсан кўрсатади.

Божхона институтига ўқишга кириш тўғрисидаги аризалар Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 1 апрель кунига қадар қабул қилинади.

Номзод қуйидаги ҳужжатларни топширади:

- номзоднинг аризаси;

- паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхалари;

- сўровнома, таржимаи ҳол;

- ўқиш ва сўнгги иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;

- номзоднинг умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

- ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;

- 6 дона (бош кийимсиз 3х4 см.) 2 дона 12х9 см. ўлчамдаги фотосурат.

Мурожаат учун телефон: 66-230-42-42 (66-26).

Манзилимиз: Самарқанд шаҳри Бўстонсарой кўчаси, 85-“А” уй.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ.

Реклама ҳуқуқи асосида.