Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди эр ва хотин ажрашган тақдирда ҳам уйда бирга яшаш ҳуқуқини сақлаб қолади

5 апрелда кучга кирган қонунга биноан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига айрим ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда Sputnik. Янги қоидалар турар жой эгасининг оила аъзоларини яшаш ва рўйхатга олиш ҳуқуқига тааллуқлидир. Энди уй эгаси оила аъзоларининг турмуш ўртоғи, уларнинг болалари билан бирга яшаши мумкин.

Бироқ, турмуш ўртоқларнинг ота-оналари (қайнота, қайнона, қайни, қайнопа) ёки уларнинг оилалари бўлган болалари фақат томонларнинг ўзаро келишуви билан оила аъзоси бўлиши мумкин.

Ушбу тузатишлар биринчи навбатда юқорида кўрсатилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг кўламини қамраб олади. Энди оила аъзолари уй эгаси билан биргаликда уйдан фойдаланишлари мумкин. Ўз оиласининг бошқа аъзоларини турар жойга жалб қилиб, мулк эгасининг розилиги билан ва бир йилдан ортиқ муддатга биргаликда доимий рўйхатдан ўтиб, яшаш ҳуқуқига эгадир. Янги ўзгаришлар бўйича, эр ва хотинлар ажрашган тақдирда ҳам уйда бирга яшаш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролик қонунчилигини ислоҳ қилишни режалаштирмоқда. Фуқаролик кодекси бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларнинг ҳуқуқий тизимларида бўлмаган юридик шахсларнинг эскирган ҳуқуқий тузилмалари ва шаклларидан воз кечади.