Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энг кўп абитуриент Самарқанд давлат университетида ўқиш истагини билдирди

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш қизғин давом этмоқда. Бакалавр таълим йўналишининг кундузги шакли бўйича рўйхатдан ўтаётган ёшлар сони кун сайин ортиб боряпти. Жумладан, 9 июль ҳолатига кўра, қуйидаги 10 та олий таълим муассасаси абитуриентларни қамраб олиш бўйича юқори ўринларда турибди.

1. Самарқанд давлат университетига 21955 нафар;

2.Андижон давлат университетига 16575 нафар;

3. Урганч давлат университетига 15321 нафар;

4. Термиз давлат университетига 13985 нафар;

5. Жиззах давлат педагогика институтига 13562 нафар;

6. Қарши давлат университетига 13273 нафар;

7. Қорақалпоқ давлат университетига 13217 нафар;

8. Тошкент давлат педагогика университетига 12816 нафар;

9. Гулистон давлат университетига 12626 нафар;

10. Фарғона давлат университетига 12141 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Мазкур таълим шакли бўйича абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 15 июлга қадар давом этади.