Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон ТУРДИМОВ: Ҳар хил ҳисоботу рақамлардан кўра, одамларнинг кайфияти, ўз тақдирига, давлат сиёсатига ишончи муҳим

Бугуннинг раҳбари, назаримда, учта ҳолатдан тўғри хулоса чиқара олиши лозим. Яъни, коронавирусга қарши курашдаги халқаро вазият, давлатнинг нуқтаи назари ва халқнинг талаби. Чунки бу борадаги ахборот ва таҳлил ишни оқилона ташкил этишда ёрдам беради. Зеро, раҳбарлик ўзи бошқараётган ҳудуд элининг тақдирига жавоб бериш масъулиятини юклайди.

Бедорлик, ҳушёрлик одамларнинг бизга ишончи, бизга суяниши билан боғлиқ. Шундай экан, Президентнинг фармон ва қарорлари моҳияти ҳар бир фуқарога етиб бориши ва улар бу чора-тадбирлар самарасини бугун сезиши керак. Бугун бизга ҳар хил ҳисоботу рақамлардан кўра, одамларнинг кайфияти, ўз тақдирига, давлат сиёсатига ишончи муҳимроқ. Шундай экан, жойларда аҳоли эҳтиёжини қондириш учун барча имкониятларни ишга солиш, ҳар бир кишини меҳнатга, ижтимоий фаолликка чорлаш ҳар биримизнинг кечиктириб бўлмас ҳамда шарафли вазифамиздир.

Бинобарин, халқ бизнинг фаолиятимизга ана шу нуқтаи назардан баҳо беради.