Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон Турдимов пайариқлик қизнинг мурожаати бўйича у айтган мактабга борди

Хабар берганимиздек, кеча вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов самарқандлик ёшлар билан онлайн мулоқоти ўтказган эди. Учрашувда пайариқлик Нигора Турдиева тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактаби 840 ўринга мўлжалланган бўлса-да, унда 2000 га яқин бола таҳсил олаётгани, шу сабабли янги мактаб биноси қуришда вилоят ҳокимидан ёрдам сўраган эди.

Э.Турдимов ушбу мурожаат асосида шу куннинг ўзида ушбу мактабга бориб, мутасаддилар билан бирга ҳолатни ўрганди. Таълим муассасасидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди, деб хабар бермоқда Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.