Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон ТУРДИМОВ, Самарқанд вилояти ҳокими:

Инсон ўз-ўзидан ичкиликка берилмайди, ҳаётдаги қайсидир мураккаб вазиятдан чиқишга ирода тополмагач, шу йўлга ўтади. Оиладаги ажрим ҳам тасодифан руй бермайди, эътиборсизлик ёки аксинча ортиқча аралашиш туфайли юз беради. Кам таъминланганлик ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Маҳалла оқсоқоли ўз фаолияти давомида ана шу ҳолатларни билиб бориши, уларнинг олдини олиш чораларини кўриши лозим. Оқсоқол ўз ҳудудидаги фуқаролар ижтимоий аҳволи учун жавобгар инсон. У ҳар бир муаммо хусусида тегишли раҳбарларга талабнома, таклиф бериб, ижросини назорат қилишга мажбур. Агар у  одамлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларни томорқадан унумли фойдаланишга, тадбиркорликка даъват этса, буни тушунтира олса, ўша хонадонда бекорчи бўлмайди, меҳнат интизоми шаклланади, рўзғор бут бўлади. Демак, ўша оилада ижтимоий муҳит яхшиланади.

Аммо  бунинг учун оқсоқолда катта қалб, билим, одамларга меҳр, жонкуярлик, давр, жамият, ҳаёт ҳақида пухта таҳлил бўлмоғи зарур.