Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эйнштейн ўзга сайёраликлар билан учрашганми?

Ўз даврининг улуғ олими Альберт Эйнштейн нафақат физик, балки ўзининг ғайриоддий фикр ва баёнлари билан кўпни ҳайратга солган инсон сифатида танилган. 1930 йилда у берган интервьюсида вақт ва маконга саёҳат қилиш ҳеч қандай мураккаб нарса эмаслигини таъкидлаган.

У сайёрада вақтинча саёҳат қилиш учун эшиклари очиқ камида 180 та портал борлиги, аммо биздан ажралиб турмаслиги сабаб уларни таниб бўлмаслигини, мабодо сиз бундай нуқтага етиб қолсангиз, турган жойингизда қолиб, умуман бошқа даврда – келажак ёки ўтмишга тушиб қолишингизни тахмин қилишингиз мумкин. Фақат буниси ҳозирча ўрганилмаган, деб айтган.

Олимнинг фикрига кўра, ўша пайтда инсоният бундай саёҳатларга мослашмаган. Аммо келажакда бу каби сайёҳатлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланади. Олим вақт саёҳатчилари билан бир неча бор алоқа қилганлигини ҳам таъкидлаган. Улар ғалати кийинган бўлишига қарамай, жуда тиниқ фикр юритган ва ўз даври учун ақл бовар қилмайдиган нарсаларни айтган.

Буюк олимнинг одамлар сайёрадаги ягона ирқ эмаслигига муқаддас ишонганлиги ҳам жамоатчиликни ҳайратга солган. У келгиндилар ерга мунтазам равишда ташриф буюриб, инсониятни ўрганиб туришини қайта-қайта таъкидлаган. Эйнштейннинг айтишича, вақт ўтиши билан инсоният сайёраларни айланиб чиқишга ва маҳаллий цивилизациялардан тажриба орттиришга имкон берадиган технологияларни яратиши мумкин.

Физикнинг яна бир даҳшатли баёноти шу бўлдики, кашфиётлари ва ютуқларини кузатиб бораётган бошқа цивилизация вакиллари томонидан унинг ўзи ўрганилганлиги тўғрисидаги ваҳийси эди. Олим ажнабийлар у билан алоқада бўлиш эҳтимолини истисно қилмайди. Ахир у жуда ақлли ва ўқимишли инсон эди-да.

Ажабланарлиси, Эйншейннинг мусофирларни кўрганлиги тўғрисидаги ҳикояси. Бу ҳодиса унинг дала ҳовлисида содир бўлди. Ҳовлида дам олиб туриб, у осмонга қаради ва иккита порлаётган қуёшни кўрди – улардан бири улкан сариқ шарга ўхшарди. Айнан шу объект физикнинг боши тепасида жойлашган эди. “Ўша лаҳзада мен ўзимни чумолидек ҳис қилдим”, деди у. Ўзини қумурсқа билан тенглаштирган олим унинг ҳаёти ниҳоятда хавф остида бўлганлигини, биз ҳашаротни босиб, эзиб ташлаганимиздек, унинг ўзи ўрганилмаган ҳодиса туфайли шу тарзда йўқ қилиниши мумкинлигини айтган. Келгиндилар эса ўзини кўрсатишни истамасдан, буюк олим билан алоқа қилишга журъат этмасдан, уни узоқдан кузатиб, кейин жўнаб кетишди.

Олимнинг даҳолигига қарамай, ҳамма ҳам уни етарли даражада аниқ фикрлашига ишонмаган.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА таржимаси.