Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фожиали жиноят: Ота ўз жигарбанди ва аёли ҳаётига зомин бўлди

Шу йилнинг 13 июнь куни Наманган шаҳридаги Янги замин маҳалласида инсон қалбини ларзага соладиган фожиали жиноят содир этилди.

Маълум бўлишича, Баҳористон кўчасида яшовчи 44 ёшли У.Х. исмли фуқаро турмуш ўртоғи М.М.ни болта билан чопиб ўлдириб қўяди.

Қайғулиси, ота ўз фарзандлари – 10 ва 8 ёшли қизларига ҳам болта билан тажовуз қилади ва улар тан жароҳати олган ҳолда қўшни ҳовлига қочиб қутулишга муваффақ бўлади. Аммо... кенжа қиз – тўрт ойлик чақалоқнинг ёруғ дунёни кўриб улгурмаган кўзлари мангуга юмилади.

Жароҳатланган икки қиз эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига ётқизилади. Қонли воқеа У.Х. уйининг ошхонасида ўзини ёқиб юбориши оқибатида ҳалок бўлиши билан якунланади.

Вилоят прокуратурасининг маълумот беришича, дастлабки тахминларга кўра қотиллик оилавий жанжал оқибатида содир этилган ва бу жанжалнинг сабаби фақат тергов ҳаракатлари натижаларида аниқланиши мумкин, деб хабар берди ЎзА.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши асосида тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.